Тошкент халқаро аэропортида одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Қайд қилинишича, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги тўрт нафар аёлни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Туркияга жўнатмоқчи бўлган. У аёлларга даромадли иш топиб беришни ваъда қилган ва Тошкент-Истанбул авиарейси орқали Туркияга юбораётганида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.