Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда озонни бузувчи моддада ишлайдиган ускуналар олиб кирилишининг олди олинди
Тошкентда озон қатламини емирувчи зарарли моддаларда ишлайдиган ускуналар олиб кирилиши тўхтатиб қолинди.
Пойтахт божхона бошқармаси хабарига кўра, “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экология учун хавфли, озон қатламини емирувчи зарарли моддалар ва улар ёрдамида ишловчи ускуналар импортини назорат қилишда постнинг Товарларни классификациялаш гуруҳи билан биргаликда фаолият олиб борилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, озонни бузувчи ёки уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган совитиш жиҳозлари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналарини импорт қилиш тақиқланган.
Яқинда постда хориждан келтирилган ускуналарни божхона кўригидан ўтказиш давомида мазкур чекловни бузишга уринишлар фош қилинди.


Хусусан, хориждан келтирилган юқори босимда ҳавони қуритувчи ускуна ҳамда ичимликларни қуювчи линия учун чиллер ускунаси озонни бузувчи моддалар рўйхатига киритилган R-22 фреон моддасида ишлаши маълум бўлган.
Шу сабабли жами қиймати 143,5 миллион сўмлик мазкур ускуналар ҳозирда вақтинча сақловга олинган. Улар келгусида республикадан чиқариб юборилиши кутилмоқда.
Ҳолат юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025