Ўзбекистон | 13:42 / 21.06.2024
3942
1 дақиқада ўқилади

Британия меҳнат бозорига кириб келаётган Ўзбекистон фуқароларига тил ўргатиш марказлари ташкил этилади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Imperial English UK таълим ташкилоти таъсисчиси ва директори Говинд Десаи билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот аввалида Говинд Десаи Imperial English UK фаолияти тўғрисида батафсил сўзлаб берди.

Томонлар келгусида муассаса билан инглиз тилини анъанавий ва рақамли платформалар орқали ўргатиш, инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини баҳолаш ва ошириш, шунингдек, IELTS ва TESOL тренингларини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув натижасида инглиз тилини ўргатишнинг барча босқичлари юзасидан ҳамкорлик қилиш, Британия меҳнат бозорига кириб келаётган Ўзбекистон фуқароларига мутахассислик бўйича инглиз тилини ўргатишга мўлжалланган марказларни ташкил этиш ва бошқалар тўғрисидаги келишиб олинди.

Imperial English UK таълим ташкилоти Буюк Британияда рўйхатдан ўтган бўлиб, муассасанинг бош офиси Бирмингем шаҳрида жойлашган. Ташкилот 35 дан ортиқ мамлакатлар билан ҳамкорлик қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид