“Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳар чоракда фуқаролар олдида ҳисобот бериши белгиланди
Еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолияти барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисобот беради. Ҳисобот фуқаролар йиғинида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача эшитилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллалар фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Хусусан, ҳужжат билан жамоатчиликни маҳалла еттилиги аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тасдиқланди.
Низом “маҳалла еттилиги” аъзолари – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маҳалла фуқаролар йиғини олдида ҳар чоракда ҳисобот бериш тартибини белгилайди.
Еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисобот беради. Ҳисобот фуқаролар йиғинида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача эшитилади.
Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. У кўчабоши ва уйбоши сайловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, уларнинг асосий вазифалари ва функциялари, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кўчабоши ва уйбошилар сайлови тегишли ҳудудда доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фуқаролар йиғини раиси раҳбарлигидаги йиғилишда очиқ овоз бериш орқали ўтказилади.
Мавзуга оид
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:38 / 13.12.2024
Ўзбекистонда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди
09:35 / 04.12.2024
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
09:50 / 23.10.2024