Тошкент вилояти Зангиота туманидаги темирйўл ҳудудида 10 ёшли болани поезд уриб юборган.
“Миллар” информацион дастурида маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 20 июн куни содир бўлган.
Шу куни соат 09:30 ларда болани Зангиота темирйўл кесишмасида Бекобод—Тошкент йўналишида ҳаракатланган электропоезд уриб юборган.
Маълумотларга кўра, бола велосипед ёрдамида поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган. У олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилоятида 31 ёшли эркак, Андижонда 8 ёшли қизни, Фарғонада трактор бошқариб кетаётган 12 ёшли болани поезд уриб кетганди. Шунингдек, Сурхондарёда поезд Gentra’ни уриб юборган ва оқибатда 5 киши ҳалок бўлганди.















