Фарғонада поезд уриб юбориши натижасида 12 ёшли бола ҳалок бўлди
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИБ ахборот хизмати
Фарғона вилоятида поезд уриб юбориши натижасида 12 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 май куни соат 11:45ларда Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга Қўқон МТУ навбатчиси А.Х. шу куни соат 11:40 ларда электровоз машинисти С.Ш. бошқарувида бўлган “Андижон-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Марғилон-Олтиариқ” темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ушбу тўсиқда жойлашган пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 й.т. З.Ж.ни ўз эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборганлиги ҳақида хабар берган.
З.Ж. танасининг турли жойидан тан жароҳати олиб, Олтиариқ тумани ШТТЁБга олиб кетилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2020 йил 2 июнь куни шифохонада вафот этди.
Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди
Иқтисодиёт | 21:49
-
Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлик дастури имзоланди
Ўзбекистон | 21:44
-
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32
-
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05
Мавзуга оид

08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди

17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти

13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти

17:21 / 28.04.2025