Президентнинг «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»га фармони имзоланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мамлакатда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртга меҳр ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган ташаббускор ва етакчи ёшлар «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

  • Куанишбаева Гулайим Махамбетали қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Сражатдинов Аманбай Конисбай ули - Нукус шаҳридаги “Реал Инновация НКС” нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Турдалиев Сардорбек Шерали ўғли - Балиқчи туманидаги “Academy IT Star” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти
  • Хайтахматова Дилнавоз Алижон қизи - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич талабаси, Андижон вилояти
  • Облоқулова Дилафруз Шуҳрат қизи - Бухоро вилояти маданият бошқармасининг рақамлаштириш ва матбуот хизмати бўйича бош мутахассиси
  • Остонов Оғабек Ўлмас ўғли - Жондор туманидаги “Шариф Нафосат” масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси, Бухоро вилояти
  • Сатторов Элбек Холиқул ўғли - Бахмал туманидаги “Aззам Элбекович” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти
  • Ҳошимова Шахло Улуғбек қизи - Жиззах политехника институтининг қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш кафедраси ассистенти, Жиззах вилояти
  • Пардаев Улмасжон Довурпулат ўғли - Муборак тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қашқадарё вилояти
  • Хўжаева Рохилабону Саидусмон қизи - “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси лаборанти, Қашқадарё вилояти