Ўзбекистон | 11:32 / 09.07.2024
7693
2 дақиқада ўқилади

2025 йил 1 январдан Ўзбекистондаги давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўллар рақами ўзгаради

Вазирлар Маҳкамасининг қарорида Ўзбекистондаги қарийб 2 мингта давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўлларнинг рақами нега ўзгартирилаётганига изоҳ берилмаган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистондаги давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўлларига янги рақамлар берилади. Бу ҳақда 2024 йил 4 июл куни Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган.

Қарорда ёзилишича, Ўзбекистондаги халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобил йўлларининг рақами эски ҳолича қолган. Давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўллар рақамлари эса ўзгарган.

Давлат аҳамиятидаги 4Р билан бошланувчи автомобил йўлларига тартиб бўйича D001 билан бошланувчи рақамлар берилган. Масалан, шу пайтгача 4Р-50 Тойлоқ-Ургут йўли D069 тарзида рақамланган. Бошқа йўлларга ҳам шу тарзда қайта рақам берилган.

Маҳаллий йўлларга эса автомобил рақамларидан келиб чиқиб рақам берилган. Масалан, Қорақалпоғистондаги барча маҳаллий йўллар 95V, Самарқанд вилояти 30V тарзида бошланади.

Масалан, 4К522 Ургут-Почвон-Устахона автомобил йўлига 30V029 рақами берилган. Республикадаги барча вилоятлар йўли шу тарзда қайта рақамланган.

Қарорга кўра, йўлларга янги рақамлар бериш тартиби 2025 йил 1 январдан бошланади. Қарор ижросини таъминлаш Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга юклатилган.

Қарорда Ўзбекистондаги минглаб йўлларнинг рақамларини ўзгартиришга нима сабаб бўлаётгани очиқланмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг қароридаги рўйхатда 1800 тадан ошиқ йўлнинг рақами алмаштирилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда