Жаҳон | 10:26 / 10.07.2024
4517
3 дақиқада ўқилади

Йенс Столтенберг: Россиянинг Украинадаги ғалабаси – НАТО учун бош таҳдид

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Шимолий Атлантика алянси давлатлари Россиянинг Украина устидан ғалаба қозонишига қўйиб бера олмаслигини таъкидлаб, иттифоқчиларни Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақирди.

​​​​​​​Йенс Столтенберг. Фото: Getty Images

Йенс Столтенберг алянс давлатларини Россия агрессиясидан ҳимояланаётган Украинани кучлироқ қўллаб-қувватлашга чақирди. «Бу уруш якунлари глобал хавфсизлик тизимини кейинги ўн йилликлар учун белгилаб беради», — деган у Вашингтонда ўтаётган НАТО саммити очилиш маросимида.

Столтенбергнинг сўзларига кўра, «агрессив қўшни сифатида Россия» билан «риск ва йўқотишларсиз» вариантнинг ўзи йўқ. «Энг катта тўлов ва энг катта риск Россиянинг Украинадаги ғалабаси бўлади. Биз бунга йўл қўя олмаймиз», — деган бош котиб. Унинг қайд этишича, Россиянинг урушдаги ғалабаси Владимир Путинга, шунингдек, Эрон, КХДР ва Хитойдаги бошқа авторитар етакчиларга янада дадиллик бахш этади. «Эркинлик ва демократияни ҳимоя қилиш фурсати етиб келди», — деган Столтенберг.

Бир вақтнинг ўзида у Украина каби янги давлатларни НАТОга қабул қилишда давом этиш кераклигини ёқлаган. Бош котибнинг сўзларига кўра, совуқ урушдан сўнг алянснинг кенгайиши Европани бирлаштирган, интеграция учун йўл очган ва қитъага тинчлик ва фаровонлик келтирган. Худди ўшанда бўлганидек, бугун ҳам «тиниқ фикр ва қатъият кўрсатилиши керак», деган у.

Қайд этиб ўтиш керак, Украинани НАТОга қабул қилиш саммит кун тартибидан ўрин олмаган.

АҚШ пойтахтида иш бошлаган уч кунлик саммит мобайнида алянснинг Киевга қурол-яроғлар жўнатилишини мувофиқлаштирувчи янги қўмондонлик тузилмалари, украиналик ҳарбийларни ўқитиш, молиялаштиришни давом эттириш, ҳарбий ёрдам кўламини кенгайтириш ва хавфсизлик соҳасида янги келишувларни имзолаш каби масалалар ҳақида сўз боради. Бошқалар қаторида Столтенберг яқин 1 йил ичида Киевга 40 млрд долларлик кафолатланган молиявий ёрдам кўрсатилишини очиқ эълон қилишини айтган эди.

Украинанинг Шимолий Атлантика алянсига аъзолиги масаласи кун тартибида турмаганини аввалроқ Мюнхен хавфсизлик конференцияси раҳбари Кристоф Ҳойсген таъкидлаб ўтган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди