«Америка Қўшма Штатлари 2026 йилдан Германияда ўт очиш воситаларининг келгусида бу воситаларни узоқ муддатли жойлаштиришни режалаштириш доирасида эпизодик жойлаштирилишини бошлайди», — дейилади баёнотда.
Бу чоралар Европадаги тийиб туриш тизимини кучайтиришга қаратилган. Тўлиқ жойлаштириб бўлингач, Американинг узоқни нишонга олувчи бўлинмалари 2500 км олисдаги нишонларга зарба бера олувчи Tomahawk ракеталари, SM-6 ракеталари ва айни пайтда Европада қуролланишда мавжуд бўлган нишонга уриш қуролларига нисбатан учиш масофаси янада олис бўлган янги гипертовушли қурол билан таъминланади, дея маълумот бермоқда Оқ уй.
1990-йилларнинг охирларида, “совуқ уруш” тугаганидан сўнг Вашингтон Германиядан барча олис масофадаги нишонларга зарба бера олувчи қурол-яроғларни олиб чиқиб кетган эди. Бироқ сўнгги ойларда Германия федерал ҳукумати АҚШ билан махфий музокаралар олиб бориб, бундай қуролларни яна ўз ҳудудига жойлаштиришга кўндирган, деб хабар берган Spigel вазиятдан хабардор манбаларига асосланиб. Бу қарор узоқ масофага уча оладиган ракеталари арсеналини кўпайтираётган Россиядан таҳдид тобора ортиб бораётгани фонида қабул қилинган.







