“Навоийазот” ҳавога меъёрдан ортиқ ташланмалар чиқаргани аниқланди
Ҳолат юзасидан корхона маъмуриятига тегишли тартибда мажбурий кўрсатмалар берилган.
Ижтимоий тармоқларда бир неча кундан буён Навоий шаҳри ҳавосидан нафас олиб бўлмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Навоий вилояти Экология бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш давомида вилоят Экология ҳамда гидрометеорология бошқармалари ва «Навоийазот» АЖ марказий лабораторияси ходимлари томонидан корхона санитар ҳимоя зонаси атрофидан таҳлил намуналари олинган. Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, атмосфера ҳавосига ташланмалар миқдори меъёрдан юқори эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан “Навоийазот” АЖ маъмуриятига тегишли тартибда мажбурий кўрсатмалар берилган.
“Бугунги кунда корхона ҳудудида текширув ўтказиш ва йўл қўйилаётган камчиликларга аниқлик киритиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вакилига тақдим этишга тайёрланмоқда”, дейилади бошқарма хабарида.
Ўрганиш ишлари якуни билан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинган.
Олдинроқ Ўзбекистоннинг яшил шаҳарлари рейтингни эълон қилинганди. Унда ҳаво сифати бўйича ўтказилган таҳлилларда Навоий шаҳри 5,77 балл билан республикада 7-ўринда қайд этилган.
Мавзуга оид
11:40 / 10.09.2024
Хоразмда 4 туп дарахт кесган шахс жарима ва зарар учун 27,8 млн сўм тўлайди
14:56 / 26.07.2024
Анҳор боғида режалаштирилган “лента-шоу” бекор қилинди
20:11 / 25.07.2024
Суд “Навоийазот”нинг Рақобат қўмитасига қарши шикоятини рад этди
21:42 / 19.06.2024