Жаҳон | 13:24 / 13.07.2024
7219
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон мамлакат ҳудудида Хитой ҳарбий базаси қурилаётганини рад этди

«Тожикистон ҳудудида Хитой ҳарбий базаси йўқ, бу масала икки томонлама муносабатларнинг кун тартибида эмас», дейилади Тожикистон ТИВ баёнотида.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги республикада Хитой ҳарбий базаси борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Хитойнинг Тожикистон ҳудудида ҳарбий базаси йўқ, бу масала икки томонлама муносабатларнинг кун тартибида эмас», дейилади Тожикистон ТИВ сайтида эълон қилинган баёнотда. 

Таъкидланишича, Душанбе ва Пекин икки томонлама асосда ҳам, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳам таҳдидларга қарши курашишда фаол ҳамкорлик қилмоқда.

«Шу нуқтаи назардан, Тожикистон Хитой билан тажриба алмашиш, илғор технологияларни жорий этиш ҳамда таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва бошқариш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришни мақсад қилган», — дея қўшимча қилинади баёнотда.

Аввалроқ, Британиянинг The Telegraph нашри Хитой Тожикистонда қарийб ўн йилдан бери яширин тарзда ҳарбий база қураётгани ҳақида хабар тарқатганди.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид