Жамият | 17:20 / 15.07.2024
9985
3 дақиқада ўқилади

Самарқандда маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган уйини бузган фуқаро жиноий жавобгарликка тортилди

Фуқаро уй-жойни аслича сақлаш ва бузмаслик бўйича расман огоҳлантирилган. Бироқ шунга қарамай уни бузиб ташлаб, ўрнида қурилиш ишларини олиб борган. Маданий мерос объектига етказилган қарийб 1,1 млрд сўмлик зарар фуқародан ундириладиган бўлди.

Самарқанд шаҳрида маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган уй-жойини бузган аёлга суд ҳукми ўқилди.

Kun.uz танишган суд ҳужжатида келтирилишича, 1970 йилда туғилган М.Ю. Самарқанд шаҳрининг Чироқчи кўчасидаги 85-уйда оила аъзолари билан биргаликда яшаб келган. ХIХ-ХХ асрларда қурилган ушбу уй моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган бўлган.

Судланувчи 2023 йил 30 мартда Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан уй-жойни аслича сақлаш ва бузмаслик бўйича расман огоҳлантирилган. Аммо у уйини бузиб ташлаб, ҳужжат расмийлаштирмасдан, ўрнидан қурилиш ишларини амалга оширган. Бунинг оқибатида эса маданий мерос объектига 1 млрд 79 млн сўм зарар етказилган.

М.Ю. судда айбига иқрор бўлиб, марҳум турмуш ўртоғининг номида бўлган уй хароба аҳволга келиб қолганини, уни таъмирлаш бўйича бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилганини, аммо амалий ёрдам кўрсатилмаганини билдирган. Аёл уйини моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан чиқариш бўйича мурожаат қилган. Бироқ Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши томонидан бинони бузиш ва рўйхатдан чиқариш мумкин эмаслиги ҳақида хулоса берилган.

Доим қўрқиб яшардик. 2023 йилнинг апрел ойида ёмғир кўп ёғиши оқибатида уйнинг олд томони қулаб тушди. Шундан кейин бинонинг қолган қисмини бузиб, бино жойлашган жойга девор кўтардик ҳамда икки хонали уй қура бошладик”, деган М.Ю. ўз кўрсатмасида. Аёл қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини айтиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 20 июндаги ҳукми билан М.Ю. Жиноят кодексининг 132-моддаси (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати берилган. Шунингдек, маданий мерос объектига етказилган 1 млрд 79 млн сўм зарарни судланувчидан ундириш белгиланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

Ўзбекистон Миллий банки дам олиш кунларида ҳам сиз учун хизмат кўрсатади

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда