Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро К.Р. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани “Эвалак” МФЙ ҳудудидан 40 000 АҚШ доллари эвазига 15 сотих ер майдонини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ доллари ва 6,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.