Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасига кўра, давлат активларини сотишда хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ҳамда мамлакатимизда бозор тамойилларига асосланган соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида давлат активларини «нол» харид қийматида сотиш амалиётидан воз кечилиб, электрон оммавий савдоларга чиқариш тартиби жорий қилинмоқда.

Шунингдек, хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкини ҳамда давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасасини ўзгартириши кўрсатилган ҳолларда давлат мулкини гаровга беришга йўл қўйилмаслиги белгиланяпти. Бунда давлат унитар корхонаси ва давлат муассасасини хўжалик жамиятига ўзгартирилаётганда баҳолашни ўтказмаслик назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.