Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган Damas ҳайдовчиси 14 нафар йўловчини олиб кетаётгани аниқланди
Жиззах вилоятида Damas ҳайдовчиси «права»сиз 14 нафар йўловчини ташиган.
Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган Damas ҳайдовчиси 14 нафар йўловчини олиб кетаётгани аниқланди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилган.
Маълумот учун, Damas автомобили аслида 7 нафар йўловчига мўлжалланган.
Ўзбекистонда бу каби қоидабузарликлар кенг тарқалган. Кўпинча болалар боғчаси тарбияланувчилари ҳудудларда Damas’да ташилади.
Мавзуга оид
08:39 / 18.03.2026
Жиззахда кластер фермерларни “ютиб юборяпти” - ҳисоб ҳозирча 195:0
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
17:47 / 17.03.2026
Жиззахдаги хусусий боғчада бассейнга чўкиб ўлган бола иши бўйича ҳукм ўқилди
20:37 / 16.03.2026