Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2024 йил январ-июн ойларидаги ташқи савдо айланмасига доир маълумотни тақдим этди.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида республика ташқи савдо айланмаси 31,8 млрд долларга етган. Бунда экспорт ҳажми 13 млрд доллар, импорт ҳажми эса 18,8 млрд доллар. Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда экспорт ҳажми 5,5 фоизга, импорт ҳажми 10,6 фоизга ошган. Ташқи савдо салбий салдоси эса 5,8 млрд долларга етган.

Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги сифатидаги ўрнини сақлаб қолган бўлса-да, бу борада Россиянинг улуши ошиб боряпти. Ҳисобот даврида Хитой билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5,9 млрд долларга, Россия билан 5,7 млрд долларга етган. Бу республика умумий ташқи савдо айланмаси ҳажмининг мос равишда 18,5 ва 18,1 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, ташқи савдо айланмасининг салмоқли қисми Қозоғистон (6 фоиз), Туркия (4,5 фоиз) ва Жанубий Корея (3,4 фоиз) билан қайд этилган.

2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга эга бўлган Топ-10 давлат:
- Хитой – 5,89 млрд доллар;
- Россия – 5,75 млрд доллар;
- Қозоғистон – 1,91 млрд доллар;
- Туркия – 1,43 млрд доллар;
- Корея – 1,06 млрд доллар;
- Туркманистон – 614 млн доллар;
- Франция – 563 млн доллар;
- Германия – 506 млн доллар;
- АҚШ – 463 млн доллар;
- Афғонистон – 461 млн доллар.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатдан тўртта мамлакат – Франция, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ижобий ташқи савдо баланси кузатилган. Қолган 16 та давлат билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолган.
Эътиборга молик жиҳати январ-июн ойларида ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда, қуйидаги давлатларга экспорт ҳажми сезиларли даражада кўпайган: Россияга (1,3 млрд доллардан 1,73 млрд долларга), Францияга (196 млн доллардан 385 млн долларга), Афғонистонга (368 млн доллардан 448 млн долларга), АҚШга (78 млн доллардан 110 млн долларга). Марказий Осиё мамлакатларининг барчасига маҳсулот етказиб бериш қисқарган:

















