Жаҳон | 15:00 / 23.07.2024
2561
3 дақиқада ўқилади

Microsoft’даги глобал узилишдан сўнг вазият нормал ҳолатга қайтди

«Кўп соҳаларда вазият нормал ҳолатга қайтмоқда, бироқ кўплаб компаниялар ҳали ҳам муаммоларни бартараф этмоқда», деб хабар берди Германия Ахборот технологиялари хавфсизлиги федерал идораси. 

Фото: Michael Nagle / Bloomberg

Кўпгина мамлакатларда авиакомпаниялар, шифохоналар ва телевидениеда узилишларга олиб келган Microsoft тизимларидаги жиддий носозликдан сўнг вазият аста-секин барқарорлашмоқда. «Кўплаб соҳаларда вазият нормал ҳолатга қайтмоқда, бироқ кўплаб компаниялар ҳали ҳам муаммоларни бартараф этмоқда», — деб хабар берди Германия Ахборот технологиялари хавфсизлиги федерал идораси (BSI). АҚШ ва Осиёнинг кўплаб мамлакатларида ҳаво қатнови тикланди. Берлин аэропорти яна муаммосиз ишламоқда. 

Microsoft корпорациясида глобал узилиш 19 июл куни CrowdStrike киберхавфсизлик компаниясининг антивирус дастурий таъминотидаги нуқсонли янгиланиш туфайли юз берди. Microsoft маълумотларига кўра, Windows операцион тизимида ишлайдиган 8,5 миллион қурилма (компютерларнинг бир фоиздан камроғи) зарар кўрган. 

Узилиш Microsoft Azure, Microsoft Defender, Microsoft Intune, Microsoft OneNote, OneDrive for Business, SharePoint Online, Windows 365, Viva Engage, Microsoft Purview, PowerBI, Microsoft Fabric, Microsoft Teams ва Microsoft 365 admin center каби дастурларга таъсир кўрсатди. 

Кўплаб мамлакатларда кенг кўламли муаммолар

Microsoft Azure’даги носозлик туфайли авиакомпаниялар, аэропортлар, банклар, оммавий ахборот воситалари ва тиббий тизимлар ишида муаммолар юзага келди. Windows 10 операцион тизимида ишловчи қурилмалар экранида BSOD (кўк экран) хатоси кўринди. Шу фонда Германия, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг авиакомпаниялари парвозларни тўхтатди, Британиянинг Sky News телеканали эфирда вақтинча танаффус олди, одамлар касалхоналарга ёзила олмади ва ҳоказо.

Microsoft таъкидлашича, носозликдан зарар кўрган қурилмалар фоизи кичик бўлса-да, сезиларли иқтисодий ва ижтимоий таъсир «CrowdStrike муҳим хизматларни тақдим этувчи ташкилотлар томонидан қўлланишини кўрсатади». Компания баёнотида айтилишича, CrowdStrike Microsoft’га вазиятни тезроқ ҳал қилишга ёрдам берадиган ечим ишлаб чиқишда кўмак кўрсатди.

Россияга узилиш таъсир кўрсатмади, чунки мамлакатда CrowdStrike ечимлари деярли йўқ, Microsoft эса бир йил олдин Россиянинг Украинага қуролли ҳужумидан кейин киритилган санкциялар туфайли кўпчилик рус мижозларини Azure’дан узиб қўйди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти