Британия армияси бош қўмондони кейинги уч йил мобайнида урушга ҳозирлик кўришга чақирди
Британия армияси уч йилдан кейин урушга тайёр бўлиши керак. BBC хабарига кўра, бундай баёнотни қуролли кучлар қўмондони, генерал сэр Роланд Уокер берган.
Унинг фикрича, уруш олдини олиб бўлмас муқаррар ҳодиса бўлмаса-да, армияда тайёргарлик кўриш ва можародан қочиш учун “етарли вақт” бор. Тайёргарлик асоси сифатида қўмондон 2027 йил охиригача армиянинг жанговар ҳолатини икки баробарга, ўн йиллик охиригача уч баробарга оширишни назарда тутган.
Буюк Британия яқин йиллар ичида дуч келадиган асосий таҳдидлар орасида Украинадаги уруш қандай натижа билан тугашидан қатъи назар, ғарб давлатларидан Киевни қўллаб-қувватлагани учун ўч олишга ҳаракат қиладиган “ғазабнок” Россия бор.
«Бу уруш қандай якунланиши муҳим эмас. Менимча, Россия бу урушдан кучсизланиб чиқади, бироқ объектив қараладими, мутлақ қараладими — барибир хавфлилигача қолади ва бизнинг Украинага кўрсатган ёрдамимиз учун қандайдир шаклда ўч олишга ҳаракат қилишга интилади», — деган генерал.
У, шунингдек, Хитой Тайван устидан назорат ўрнатишга интилаётгани, Эрон эса ядровий қурол яратишга уринаётганидан огоҳлантирган. Унинг сўзларига кўра, бу уч давлат ўзаро ишбирлиги муносабатлари ўрнатган, қурол-яроғ ва технологияларини бир-бирларига бўлишишмоқда.
Уокер шунингдек ҳукуматдан қўшимча молиялаштириш ҳам талаб қилган. Унинг сўзларига кўра, Британия армияси сон жиҳатдан ўзидан уч баробар устун бўлган душманни йўқ қилиш имкониятига эга бўлиши керак.
Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Британия армиясининг мунтазам қўшинларида 75 минг 325 киши саноққа олинган. Британия мудофаа вазирлиги раҳбари Жон Ҳили қуролли кучларнинг айни пайтдаги ҳолатини “бўмбўшлик” деб атаган.
Мавзуга оид
21:42 / 19.12.2024
Британия Украина аскарларини тайёрлаш учун Украинага ўз инструкторларини юборади
21:56 / 11.12.2024
Британия биринчи марта дронни лазер ёрдамида уриб туширди
11:56 / 05.12.2024
Катта урушда британ армияси ярим йилда тугайди, унга захиралар керак — вазир ўринбосари
00:25 / 05.12.2024