Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўл туманида 5 кишини қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди
29 ёшли гумондор қурбон бўлган оиланинг қариндоши бўлиб, у марҳум эркак билан ўртасидаги қарз муносабати сабабли шундай жиноятга қўл урган.
Янгийўл туманида 5 нафар шахсни қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1995 йилда туғилган гумонланувчи шахс жарбланувчи марҳум эркак марҳумнинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ берилган расмий ахборотга кўра, 26 июл куни тонгда Янгийўл шаҳар Нурафшон кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган ва ўт ўчирувчилар воқеа жойига бориб ёнғинни бартараф этган. Шундан кейин хонадонни кўздан кечириш давомида турли жароҳатларга эга 5 кишининг мурдаси топилган.
Марҳумлар – 1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилларда туғилган ўғил бола ва 2018 йилда туғилган қиз – бир оила аъзолари бўлгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026