Гуржистонлик Нино Салуквадзе ўз фаолиятидаги ўнинчи Олимпиадада қатнашиб, канадалик чавандоз Ян Миллар рекордини такрорлади.
55 ёшли Салуквадзе 27 июл куни Парижда бўлиб ўтган 2024 йилги ўйинларда 10 метр масофага пневматик тўппончадан отиш бўйича саралаш босқичида қатнашиб, 44 нафар иштирокчи орасида 38-ўринни эгаллади ва финалга чиқа олмади.
Салуквадзе биринчи марта 1988 йилда СССР терма жамоаси таркибида Олимпия ўйинларида қатнашган. Кейин у 25 метр масофага тўппончадан отишда олтин, шунингдек, 10 метр масофага отишда кумуш медални қўлга киритди. 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган ўйинларда Салуквадзе 10 метрга ўқ отишда бронза медалига эга бўлди.
Миллар илгари ўнта Олимпиадада (1972, 1976, 1984, 1988, 1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012) қатнашган тарихдаги ягона спортчи эди.












