Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат думаси Россияда майнингни тартибга солиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Тегишли реестрга киритилган фақат Россия юридик шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар майнинг учун ҳуқуқ олади.
Россия Давлат думаси иккинчи ва учинчи - якуний ўқишларда мамлакатда криптовалюта олиш фаолиятини қонунийлаштириш бўйича қонунни қабул қилди. Бу ҳақда 30 июл, сешанба куни парламент қуйи палатаси сайтида маълум қилинди.
«Биз криптовалюталарни санкцияларни четлаб ўтиш воситаси ва юқори технологияли экспорт нуқтаси сифатида кўрамиз», деди қонун лойиҳаси ҳаммуаллифи Антон Горелкин. У Россия майнинг ҳажми бўйича АҚШдан кейин дунёда иккинчи ўринда эканлигини таъкидлади.
Рақамли валютани майнинги билан шуғулланадиган жисмоний ва юридик шахсларга қўйиладиган талаблар энди Россия банки билан келишилган ҳолда Россия ҳукумати томонидан белгиланади. Рақамли ривожланиш вазирлиги ушбу талабларнинг бажарилишини назорат қилади. Фақатгина тегишли реестрга киритилган Россия юридик шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар майнинг учун ҳуқуқ олади.
Майнинг рекламасини тақиқлаш
Қонун лойиҳаси, шунингдек, Давлат думаси веб-сайтига кўра, «одамларни жалб қиладиган фирибгарлик схемаларининг ўсиши билан боғлиқ» майнинг рекламасини тақиқлашни таклиф қилади. Бундан ташқари, иқтисодий соҳадаги жиноятлар ва турли оғирликдаги бошқа жиноятлар учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган шахсларга ҳам майнинг фаолияти тақиқланади.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025