Венесуэладаги намойишлар чоғида 80 дан ортиқ ҳарбий ва полициячи яраланган. Бу ҳақда бош прокурор Тарек Уилям Сааб маълум қилди.
Сааб Каракасдаги матбуот анжуманида, мамлакатдаги тартибсизликларнинг кўплаб иштирокчилари ҳатто президентлик сайловларида овоз беришда ҳам қатнашганини айтди.
«Вандализмни содир этганлар узоқ муддатли судланганлик ҳолатига эга. Улар Уго Чавес ҳайкаллари, шифохоналар ва полиция машиналарига зарар етказган. Биз фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз ва қонуний чоралар кўрамиз», - деди у.
Унга кўра, ҳокимият конституция доирасида тинч намойишлар ўтказган фуқароларни ҳурмат қилади, аммо бузғунчиликка йўл қўйганлар қонун олдида жавоб беради.
28 июл куни Венесуэлада президентлик сайловлари бўлиб ўтди.
Венесуэла Миллий сайлов кенгаши амалдаги давлат раҳбари Николас Мадуро 51,2 фоиз овоз билан учинчи олти йиллик муддатга қайта сайланганини маълум қилди.
Мухолифат сайлов натижалари сохталаштирилганини даъво қилмоқда.
Сайлов натижаларига қарши намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 17 киши, жумладан, ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.











