Ўзбекистон | 16:26 / 03.08.2024
10919
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда онлайн қимор ўтказиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Яккасарой туманида ижарага олинган уйда онлайн қимор ўйинларини ўтказиб келган 12 нафар чет эл ҳамда 18 нафар Ўзбекистон фуқаролари ушланди. Мазкур қиморхонада 3 ой давомида 900 минг АҚШ доллари айлантирилгани аниқланган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида онлайн қимор ўйинларини ўтказиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz’га Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қиливчи органлар билан ҳамкорликда Яккасарой туманида тезкор тадбир ўтказилган. Олинган тезкор маълумотга асосан туманда жойлашган хонадонларнинг бири холислар билан кўздан кечирилганда чет эл фуқаролари томонидан ижарага олинган ушбу уйда таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинлари ўтказиб келинаётгани аниқланган.

Тезкор тадбир давомида ашёвий далил сифатида 37 дона ноутбук, 1 400 АҚШ доллари миқдорида пул, 34 та сим карта, 7 та телефон, 12 та банк пластик картаси расмийлаштирилиб олинган. Тергов жараёнида аниқланишича, ушбу қиморхонада 3 ой давомида 900 минг АҚШ доллари айлантирилган. Гумонланувчи сифатида 12 нафар чет эл ва 18 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 278-моддасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш жинояти назарда тутилган. Унга кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар ушбу ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, шунингдек, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади.  

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти