Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда тартибсизликлар пайтида 90 дан ортиқ киши ҳибсга олинди
Ливерпул, Манчестер, Халл, Бристол, Сток-он-Трент, Блэкпул, Белфаст шаҳарларида ўнг кучлар томонидан уюштирилган мигрантларга қарши намойиш қатнашчилари дўконларни бузиб, полиция ходимларига ҳужум қилди.
Британияда ўнг кучлар томонидан уюштирилган янги аксилмигрант намойишлари мамлакат бўйлаб шаҳарларда тартибсизликларга айлангани сабабли 90 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда 4 август, якшанба куни ВВС Британия хизмати хабар бериб, яна янги ҳаракатлар режалаштирилаётганини таъкидлади.
Хизмат маълумотларига кўра, бир кун аввал Халл, Ливерпул, Бристол, Манчестер, Сток-он-Трент, Блэкпул ва Белфастда йирик тартибсизликлар содир бўлган. Уларнинг иштирокчилари дўконларни вайрон қилган ва полиция ходимларига ҳужум уюштирган. Бироқ, кичикроқ намойишлар пайтида ҳеч қандай зўравонлик кузатилмаган.
Бош вазир Кир Стармер полицияга «нафрат уйғотмоқчи бўлган экстремистлар»га қарши курашда «ҳукуматнинг тўлиқ ёрдами» ҳақида ваъда берди. Охирги йилларда Британияда бир неча шов-шувли пичоқ билан ҳужумлар содир этилган. Улардан баъзилари радикаллар томонидан амалга оширилган терактлар эди.
Қиролликдаги тартибсизликлар сабаби
Бошланган тартибсизликлар сўнгги ўн йил ичида мамлакатда энг оммавийси деб аталяпти. Уларга мигрант оиласидан бўлган 17 ёшли ўсмир томонидан содир этилган жиноят сабаб бўлди. 29 июл куни у Саутпорт курорт шаҳрида 6 ёшдан 11 ёшгача болалар учун мўлжалланган Hart Space Studious рақс студиясида пичоқ билан ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида уч қиз ҳаётдан кўз юмди. Яна саккиз нафар бола пичоқланган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир. Болаларга ёрдам беришга шошилган икки ёши катта шахс ҳам оғир жароҳатлар билан шифохонада. Ҳужум қилган шахс қўлга олинди ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Намойишлар жиноят содир этилган куннинг эртасига бошланди
30 июл куни Саутпортда ўнг экстремистик намойишлар зўравонликка айланди. Ўшанда 39 полициячи яраланди. Намойишчилар расмийларни жиноятчининг асл келиб чиқишини яширишда айблашди. Полиция бу маълумотни ёлғон деб атади ва гумонланувчи Аксел Рудакубана Британияда туғилгани ва Саутпортга қўшни Бэнкс шаҳарчасида яшаганини таъкидлади. Унинг ота-онаси Руандадан.
Бир кун ўтиб, Лондон марказида британиялик миллатчиларнинг норозилик намойиши чоғида 100 дан ортиқ одам ушланди. Унинг иштирокчилари мамлакатга ноқонуний мигрантларнинг кириб келишини тўхтатишни талаб қилишди. Намойиш полиция билан тўқнашувга айланиб кетди, бир неча полициячи ва бир тиббиёт ходими енгил тан жароҳати олди. Британия ОАВ хабар беришича, намойишчилар Даунинг-стритдаги бош вазир қароргоҳи ёнидаги панжара устидан шиша ва файерлар улоқтирган.
Полиция фикрича, тартибсизликларнинг фаол ўзаги тарафдорлари футбол безорилари билан алоқадор миллатчи ва исломофоб «Англия мудофаа лигаси» уюшмаси тарафдорларидир.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
13:13 / 10.01.2026