Жаҳон | 09:20 / 05.08.2024
1835
1 дақиқада ўқилади

Сомали пойтахтидаги терактда 32 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди

Соҳилда худкуш-террорчи ўзини портлатган, яна бир неча жангари меҳмонхонада ўт очган.

Фото: Anadolu Agency

Сомалининг пойтахти Могадишода содир бўлган портлаш ва отишмада 32 киши ҳалок бўлди, 63 киши яраланди.

«Аш-Шабоб» террорчилари Могадишодаги Beach View меҳмонхонаси ва Лидо пляжига ҳужум қилди, деб хабар берди пойтахт полицияси матбуот хизмати.

Худкуш-террорчи пляждаги оломон орасида ўзини портлатиб юборган ва ўша пайтда яна бир неча жангари меҳмонхонада ўт очган, дея таъкидлади матбуот хизмати.

Хавфсизлик кучлари тун бўйи жиноятчиларни таъқиб қилди. Полициянинг таъкидлашича, теракт катта ваҳима ва тартибсизликни келтириб чиқарди.

Интернетда тарқатилган кадрлар меҳмонхона мажмуаси ҳудудидаги портлашдан сўнг ўлганларнинг жасадлари ҳамма жойда ётганини кўриш мумкин. Ҳужум учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» террор ташкилоти ўз зиммасига олди.

Мавзуга оид