Венесуэла президенти X ижтимоий тармоғига киришни 10 кунга тақиқлашни буюрди
Николас Мадуро X Боливар Республикасида нафрат ва зўравонликни тарқатаётганини айтди.

Венесуэла президенти Николас Мадуро X ижтимоий тармоғига киришни 10 кунга тақиқлашни буюрди.
Пойтахт Каракасдаги Мирафлорес саройида тарафдорларига мурожаат қилган Мадуро Х Венесуэлада нафрат ва зўравонлик тарқатаётганини айтди.
Мадуро ушбу мавзуни Миллий телекоммуникация комиссияси (CONATEL) билан муҳокама қилганини ва X’га киришни ўн кунга ёпиш бўйича зарур кўрсатмалар берганини айтди.
Давлат раҳбари америкалик миллиардер, Илон Маскка тегишли X’ни танқид қилди. «Унга тегишли X барча қонунларни бузди. Бу мамлакатда фашизм, фуқаролар уруши, ўлим ва нафратни тарқатишни бас қилинг. X Венесуэланинг барча қонунларини бузди. Венесуэлада қонунлар бор, биз уларга амал қиламиз. Венесуэлада X 10 кунга тақиқланади. Илон Маскнинг тармоғи тақиқланади. Венесуэланинг конституцияси бор, давлат бор ва сиз уларни ҳурмат қилишингиз керак», деб таъкидлади президент ва тарафдорларини унинг қарорини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Сиёсатчи бир кун келиб Венесуэлада WhatsApp, Instagram ва TikTok’дан ташқари янги ижтимоий тармоқлар пайдо бўлишига ишонч билдирди.
Мадуро жонли эфир вақтида WhatsApp’ни телефон экранидан ўчириб ташлади
Аввалроқ Николас Мадуро жонли эфирда WhatsApp иловасини ўчириб ташлаган ва бу илова орқали мамлакатдаги айрим гуруҳлар зўравонлик ва нафратни тарқатаётганини айтиб ўтди.
Мадуро Маскни Венесуэланинг ашаддий душмани деб эълон қилди
Венесуэла президенти Мадуро 28 июл куни ўз мамлакатида ўтказилган президентлик сайловларида учинчи бор ғалаба қозонди.
Америкалик миллиардер Илон Маск «сайловлар сохталаштирилган» деб айтди.
Маскнинг айбловларига жавобан Мадуро шундай деди: «Мунозарани хоҳлайсизми, Илон Маск? Мен тайёрман, мен Боливарнинг ўғлиман, Чавеснинг ўғлиман, мен сиздан қўрқмайман».
Мадуро Маскни мамлакатда зўравонликларни қўзғатганликда айблаб, уни Венесуэланинг ашаддий душмани деб атади. Маск агар дуэлда ғалаба қозонса, Мадуродан диктаторликдан кетишини талаб қилишини ва SpaceX компанияси ёрдамида Марсга текинга жўнатишини айтди.
Бундан ташқари, Мадуро сайловдан кейинги ғалаба нутқи чоғида Миллий сайлов комиссиясига ҳакерлар ҳужуми ортида Маск турганига ишонч билдирди.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

11:02 / 28.03.2025
Венесуэла президенти АҚШ давлат котибини «аҳмоқ» деб атади

22:09 / 26.03.2025
Ҳиндистон ва Хитой Трампнинг таҳдиди сабаб Венесуэладан нефт сотиб олишни тўхтатди

23:42 / 24.03.2025
Венесуэлага АҚШдан депортация қилинган мигрантларнинг биринчи гуруҳи етиб келди

20:33 / 16.03.2025