Жаҳон | 12:14 / 14.08.2024
2918
2 дақиқада ўқилади

Белгород вилоятида минтақавий даражадаги фавқулодда ҳолат режими жорий этилди

Давом этаётган отишмалар фонида Белгород вилояти расмийлари ҳукумат комиссиясидан минтақада федерал даражадаги фавқулодда ҳолат эълон қилишни сўрамоқчи.

Фото: Yevgeny Martynov/ITAR-TASS/IMAGO

Белгород вилоятида Украина Қуролли кучларининг Россия Федерацияси Курск вилоятида давом этаётган ҳужуми фонида 14 август, чоршанба кунидан бошлаб минтақавий даражадаги фавқулодда ҳолат (ФҲ) режими амал қила бошлади. Бу ҳақда эрталаб вилоят губернатори Вячеслав Гладков маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, Белгород вилоятида вазият ўта кескинлигича қолмоқда: «Украина Қуролли кучлари ҳар куни ўққа тутмоқда, уйлар вайрон бўлмоқда, ярадорлар бор, тинч аҳоли ҳаётдан кўз юммоқда». Гладковнинг таъкидлашича, расмийлар ҳукумат комиссиясига федерал даражада фавқулодда ҳолат эълон қилиш талаби билан мурожаат этмоқчи. 

Белгород вилоятида болалар эвакуацияси

Губернатор, шунингдек, минтақада болаларни «хавфсиз болалар соғломлаштириш лагерларига» эвакуация қилиш давом этаётганини айтди. У ерда ҳозир Белгород вилоятидан беш минг бола бор, деди Гладков. 

«Коммерсант» газетаси эслатишича, «агар субъект ҳудудида 50-500 киши ҳалок бўлса ёки соғлиғига зарар етса ҳамда 12 миллиондан 1,2 миллиард рублгача зарар кўрилса, минтақавий даражадаги фавқулодда ҳолат жорий этилади». Агар қурбонлар сони 500 кишидан ортиқ бўлса ёки зарар миқдори 500 миллион рублдан ошса, федерал фавқулодда ҳолат эълон қилинади. 

Украинанинг Курск вилоятига бостириб кириши 

6 август куни Украина Қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирди. Эртаси куни, 7 августда Суджа ва Коренев туманларида давом этаётган жанглар фонида вилоятда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Курск ва Белгород вилоятларининг айрим ҳудудларида эвакуация эълон қилинди. Расмий 200 мингга яқин аҳолини эвакуация қилмоқчи, дейилади минтақалар губернаторлари баёнотида. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда