Жаҳон | 11:02 / 20.08.2024
2011
3 дақиқада ўқилади

Киев 2024 йилда Россия активларидан тушадиган даромаддан ёрдам олади

Германия ҳукумати вакили ОАВда Украинага ёрдам тўхтатилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

Фото: YouTube / «Киев для своих»

Германия ҳукумати Ғарбда музлатилган Россия активларидан фоизларнинг бир қисми жорий йил охирида Украинага берилишини кутмоқда. Бу ҳақда 19 август, душанба куни Берлинда Германия ҳукумати вакили ўринбосари Волфганг Бюхнер маълум қилди. Федерал молия ва ташқи ишлар вазирликлари вакиллари сингари, Бюхнер ҳам ОАВда Украинага ёрдам тўхтатилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.

G7 давлатлари ва Европа Иттифоқи 2024 йил июн ойида Россиянинг музлатилган активлари бўйича фоизлар ҳисобига кутилмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда Украинага тахминан 50 миллиард доллар миқдорида қўшимча молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Тахминларга кўра, Украина бу пулни қарз сифатида олиши мумкин. 

FAS: Ҳуқуқий ноаниқлик тўловларни музлатишга олиб келади 

Frankfurter Allgemeine Sonntagszeitung (FAS) газетасининг хабар беришича, ҳуқуқий нуқтайи назардан, Россия Федерацияси музлатилган активлари бўйича фоизлар Украинага ҳарбий ёрдамни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкинми ёки йўқми, ҳали аниқланмаган. Бу, нашрга кўра, Киевга янги тўловларни музлатиб қўйишга олиб келган ва яқинда, шу сабабли, Украина учун мўлжалланган IRIS-T ҳаво мудофаа тизимини Германиядан етказиб беришни молиялаш мумкин бўлмаган. FAS, шунингдек, келгуси йилда пул тўлаш ҳам ноаниқ бўлишини кўрсатди. 

Германия ҳукумати 2024 йилда Украинага ҳарбий ёрдам сифатида қарийб 7,4 миллиард евро ажратмоқчи. 2025 йилги бюджетда бу мақсадлар учун 4 миллиард евро режалаштирилган. 

Украина ваъда қилинган ҳаво мудофаа тизимларини олади

Волфганг Бюхнер Украина Германиядан ваъда қилинган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олмаслиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Унга кўра, 2024 йил охиригача Берлин Киевга иккита Iris-T-SLS тизимини, 2025 йилда эса учта Iris-T-SLS ва яна учта Iris-T-SLM тизимини етказиб беради. «Федерал канцлер Украинанинг Россияга қарши мудофаавий курашида зарур бўлганда ҳарбий ёрдам кўрсатилиши ҳақидаги ваъдасига содиқ қолади», - дея таъкидлади Бюхнер. Бу позицияни Германия Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади. «Украинага ёрдам тўхтовсиз давом этмоқда», - деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили Себастян Фишер. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда