Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро Э.Х. гўёки Англия давлатидаги фирмада ишловчи танишлари ёрдамида 5 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилиб, уларнинг жами 10 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.











