Ижодий ишлар билан шуғулланувчи замонавий мутахассислар борган сайин кўпроқ масофадан туриб ёки доимий равишда саёҳат қилган ҳолда ишлашмоқда. Уларга иш учун восита танлашда мобиллик ва маҳсулдорлик асосий омиллар ҳисобланади.
ASUS компаниясининг ProArt туркуми ҳар доим дизайн, графика ва видео таҳрирлаш соҳасидаги профессионалларга мўлжалланган қурилмалари билан машҳур бўлган. Янги ProArt P16 ноутбуки ушбу анъанани давом эттириб, фойдаланувчиларга қаерда бўлишидан қатъи назар, дадил ижодий ғояларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳамма нарсани тақдим этади.

Функционаллик эстетикаси
ASUS ProArt P16 ўзининг нафис ва ихчам дизайни билан дарров ўзига ром этади. У классик мат қопламали Nano Black – қора рангдаги из қолдирмайдиган махсус қопламага эга. Ноутбук нафақат замонавий, балки жуда ихчам ва бардошли кўринишга эга: вазни 1,85 кг дан ошмайди.
Ижодий салоҳиятни кенгайтириш учун янги ProArt P16 интерфейсларнинг тўлиқ тўпламини тақдим этади. Фойдаланувчи HDMI 2.1 ёрдамида ташқи мониторни улаши, USB4 кўмагида USB-C орқали ноутбукни тезда зарядлаши ёки яшин тезлигида катта ҳажмдаги маълумотларни узатиши мумкин бўлади. Хотира карталари билан ишлаш қулайлиги учун юқори тезликдаги SD Express 7.0 картани ўқувчи тақдим этилган ва интернетга симсиз уланиш учун эса энг сўнгги Wi-Fi 7 технологияси мавжуд.
ProArt P16’нинг яна бир муҳим хусусияти – бу тўғридан тўғри сенсорли панелда кўрсатиладиган эксклюзив DialPad виртуал контроллери. Унинг ёрдамида, масалан, Adobe Photoshop, After Effects ва Premiere Pro’да иш жараёнини сезиларли даражада тезлаштириш ва асосий дастур интерфейсидан чалғимасдан турли параметрларни тезда созлаш мумкин. Ушбу инновацион элемент ноутбук билан ишлашни янада интуитив ва қулай қилади.

Мафтун қилувчи тасвир
ASUS ProArt P16 нинг «юзи» - бу ажойиб 16 дюймли ASUS Lumina OLED сенсорли дисплей бўлиб, 4K пикселлар сонига эга ва у ниҳоятда аниқ рангларни етказади ҳамда чуқур контрастларни таъминлайди. Кинематографик ранг гаммаси – 100% DCI-P3 туфайли ноутбук профессионал фотосуратлар ва видеоларни қайта ишлаш, шунингдек, мультимедиа контентини кўриш учун жуда мос келади.





















