«Хуросон вилояти»га қарши курашда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш муҳим – Ўзбекистон ДХХ раиси
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов минтақада кечаётган мураккаб ҳарбий-сиёсий жараёнлар туфайли халқаро терроризмга қарши курашда саъй-ҳаракатлар бирлаштириш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у «Хуросон вилояти Ислом давлати»га қарши афғон махсус хизмати биргаликда курашиш кераклигини айтди.
Тошкентда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ўнинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ва МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича иккинчи конференцияси давом этмоқда.
Конференциянинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов сўзга чиқди. ДХХ раиси минтақада кечаётган мураккаб ва қарама-қарши ҳарбий-сиёсий жараёнлар халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашда давлатлардан саъй-ҳаракатлар ва мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни бирлаштиришни талаб этади, деган.
«Бу ҳолат ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига бевосита таҳдид солади. Вазият халқаро террорчилик ташкилотлари бошлиқларининг давлатларимизга қарши ўзларининг бузғунчи режаларидан воз кечмаганликлари билан янада мураккаблашмоқда.
Афғонистон ҳукумати ўз имкониятлари ва ресурсларидан келиб чиқиб, халқаро терроризмга қарши курашмоқда, афғон махсус хизмати ХВИД (Хуросон вилояти Ислом давлати)га қарши курашда етакчилик қилиб, муайян натижаларга эришмоқда. Шу боис, душманга қарши биргаликда курашишимиз керак. «Хуросон вилояти»га қарши курашда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш муҳим, чунки қарши чораларни заифлаштириш бу гуруҳнинг кучайишига сабаб бўлади, бу эса ўз навбатида, минтақа хавфсизлигига хавф солади», — дея Азизовнинг сўзларини келтирмоқда ЎзА.
Шунингдек, ДХХ раиси – ўзаро ишонч, халқаро терроризм, экстремизм ва кибертаҳдидларга қарши курашиш соҳасида мунтазам ахборот алмашиб, мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилиш билан давлатларда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда самарали натижага эришиш мумкинлигини таъкидлади.
«Шу боис, бугунги кунда халқаро анжуманни ўтказиш долзарб бўлиб, унинг доирасида иштирокчилар чақириқлар ва хавфсизлик таҳдидларининг бугунги ҳолатини муҳокама қилиш, самарали қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш, халқаро ва минтақавий даражада аксилтеррор ҳамкорлигини мустаҳкамлаш имконига эга бўлади”, — деган Абдусалом Азизов.
Мавзуга оид
20:59 / 14.10.2024
«Толибон» ОАВда тирик мавжудотлар тасвирини тақиқлашга ваъда берди
19:30 / 14.10.2024
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
12:20 / 14.10.2024
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Афғонистонга борди
16:50 / 11.10.2024