Ўзбекистон | 13:20 / 09.09.2024
2143
2 дақиқада ўқилади

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури такомиллаштирилади

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади:

  • бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;
  • гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфел кафиллигини тақдим этиш;
  • микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.

Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар:

- камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади;
- 2024 йил 1 ноябрдан кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:

  • 5-тоифа учун – 12,5 фоиз;
  • 4-тоифа учун – 13,5 фоиз;
  • 3-тоифа учун – 14,5 фоиз;
  • 2-тоифа учун – 17,0 фоиз; 
  • 1-тоифа учун – 18,0 фоиз.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид