2016 йил 8 ноябр куни АҚШда навбатдаги президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда Республикачилар партияси вакили Доналд Трамп Демократик партия вакили Ҳиллари Клинтонни ортда қолдириб мамлакат президенти бўлди.

Ўша сайловда Трамп АҚШ тарихидаги иккинчи энг кекса президент бўлганди. 1946 йил 14 июнда туғилган Трамп сайловда ғалаба қозонган куни 70 ёш 5 ойлик эди.

Унгача Америкада фақат Роналд Рейган 73 ёшида президент бўлган: бу ёшида у иккинчи муддат учун ўтказилган сайловларда ғалаба қозонган.

Бироқ 2021 йилги сайловда Рейганнинг рекорди янгиланди. Бу сафар Трампдан тўрт ёш катта бўлган демократлар вакили Жо Байден салкам 78 ёшида АҚШ президенти этиб сайланди.

Агар Байден 2024 йил ўтказиладиган сайловда ўз номзодини қайтариб олмаганида ва ғалаба қозонганида рекорд янгиланарди – қарийб 82 ёшли қария АҚШ президенти бўларди.

Энди Трамп Камала Ҳаррис билан рақобатлашяпти. Агар у ғалаба қозонса, Байденнинг рекордини янгилайди ва 78 ёш 5 ойлигида АҚШ президенти бўлади.

Қуйида АҚШни шу пайтгача бошқарган энг кекса президентлар ҳақида маълумот берамиз.

Фото: shutterstock.com

10. Жон Адамс – президентликка 61 ёшда сайланган

1796 йил 4 ноябрдан 7 декабргача АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари ўтказилади. Унда Федералчилар вакили Жон Адамс Демократик-республикачилар вакили Томас Жефферсон ўзаро рақобатлашади.

Якунда Адамс ғалаба қозонади ва АҚШнинг 2-президентига айланади. Ўшанда у 61 ёшда эди.

Фото: alamy.com

9. Эндрю Жексон – президентликка 61 ёшда сайланган

АҚШда 1828 йил 31 октябрдан 2 декабргача ўтказилган президентлик сайловларида Демократик партия вакили Эндрю Жексон ва Миллий республикачилар партияси вакили Жон Куинси Адамс ўзаро рақобатлашади.

Сайловда Эндрю Жексон ғалаба қозонади ва Жон Адамснинг натижасини такрорлаб, 61 ёшида АҚШнинг 7-президенти этиб сайланади.

Маълумот учун, 20 долларлик пулга Эндрю Жексоннинг сурати туширилган.