Z‑блогерлар қўмондонликни танқид қилган икки россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини хабар қилишди
РФ мудофаа вазири «вазиятни ўрганиш»га топшириқ берган.

Фото: Видеодан кадр
РФ мудофаа вазири Андрей Белоусов РФ қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовга ФХХ аксилразведка бўлими билан биргаликда «Жанубий ҳарбий округнинг 87-алоҳида ўқчи полкининг Эрнест ва Гудвин чақирув белгили ҳарбий хизматчилари ўлими ҳақидаги хабарлар боғлиқ вазиятни ўрганиш»ни буюрган. ТАСС РФ мудофаа вазирлиги баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, Белоусов бу ишни шахсан ўз назоратига олган.
13 сентябр куни Z-блогерлар 87-алоҳида полк ҳарбийлари, дрон операторларининг разведка отряди командирлари Дмитрий Лисаков (лақаби Гудвин) ва Сергей Грицай (лақаби Эрнест) ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Лисаков ва Грицай қўмондонликни танқид қилишгани учун уларнинг гуруҳлари тарқатиб юборилгани ва ўзлари штурмчи бўлинмага қўшилгани ҳақида айтишганди.
Ҳарбийлар томонидан ёзилган видеомурожаат уларнинг ўлимидан кейин эълон қилинган, деб хабар беради «Медиазона». Лисаков ва Грицай 87-полк командири Игор Пузик гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиши ҳамда ғарб разведкасига ишлаши — гўёки дрон операторлари разведка отрядлари томонидан қўлга киритилган маълумотлардан фойдаланишга халал бериши ҳақида айтишган, шунингдек уни «шахсий адоват» туфайли қотиллик қилишда айблашган. Уларнинг тасдиқлашича, полк командири уларни муқаррар ўлимга юборишга қарор қилган, улар эса «қасамёд қилишгани, Ватан учун, бурчи бўлгани» туфайли рози бўлишган.
Astra нашри ёзишича, Лисаков ва Грицайнинг ўлимидан кейин эълон қилинишига келишилган видеода «ҳеч кимга ҳеч қачон РФ армиясида хизмат қилмаслик» маслаҳат берилган ва «раҳбариятнинг жиноятлари», шунингдек, командирлар қандай қилиб «ҳар куни алдаши» ҳақида айтилган.
Грицайнинг сўзларидан мурожаат Донецк областидаги Мемрик аҳоли яшаш манзилида туриб ёзилган, россиялик ҳарбийлар ушбу қишлоқ эгаллангани тўғрисида 9 сентябр куни эълон қилганди. Лисаков эса мурожаатида бу хабар ёлғон экани ва бундай ёлғонлар ҳар куни эълон қилинишини айтган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

22:38 / 04.06.2025
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?

21:12 / 04.06.2025
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди

21:09 / 04.06.2025
Украина «Ўргимчак тўри» операциясига оид янги кадрларни намойиш этди

20:34 / 04.06.2025