Ўзбекистон | 16:57 / 17.09.2024
21004
2 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида поезднинг носоз ҳолати сабаб мега тирбандлик юзага келди

“Космонавтлар” бекатидан ҳаракатланиши керак бўлган поездда техник носозлик юзага келиб, у жойидан ҳаракатланмай қолган. Бунинг натижасида линиянинг “Беруний” бекатида йўловчилар тўпланиб, йирик тирбандлик юзага келган.

Фото: Видеодан кадр

Тармоқларда Тошкент метросининг “Беруний” бекатида одамлар йиғилиб, жуда катта навбат юзага келгани акс этган видеолар тарқалди.

Транспорт вазирлигининг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳолат шу йил, 16 сентябрда “Космонавтлар” бекатидан кетиши керак бўлган 33-сонли ҳаракат таркибининг носозлиги сабаб юзага келган.

Қайд этилишича, бундай вазият ўша куни соат 13:23 лар атрофида бўлган.

“Шу боисдан, белгиланган йўриқномага асосан, электропоезд машинисти томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳаракат таркибидаги носозлик 5 дақиқа ичида бартараф этилган ва ҳаракат таркиби фаолияти қайта тикланган.

Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда”, – дейилади “Тошкент метрополитени” расмий изоҳида.

Вазирлик матбуот котиби Наврўз Ашурматовнинг айтишича, бу 2 метро бекати 1 та — “Ўзбекистон” йўналишида жойлашгани сабаб “Космонавтлар”даги ҳолат “Беруний”га таъсир қилган.

“Беруний” шу линиядаги йўловчи оқими энг юқори бекат ҳисобланади. У ерда бир нечта ОТМ жойлашган. “Космонавтлар”даги поезднинг қанчадир вақтга тўхтаб қолгани бошқаларининг ҳаракат жадвалига таъсир қилган. Шулар сабаб тирбандлик юзага келган. Одатий кунларда бундай бўлмайди”, – дейди у.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти