Ўзбекистон | 09:40 / 19.09.2024
887
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Филиппин ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Филиппин ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи давраси бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА

ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров ва Филиппин ташқи ишлар вазири ўринбосари Мария Тереза П.Лазаро бошчилик қилди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ҳамда истиқболларини, шунингдек, кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликни батафсил кўриб чиқдилар.

Мавжуд салоҳиятдан, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм соҳаларида фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу соҳалардаги қонунчилик базасини кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги билдирилди. Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида Филиппин томони Ўзбекистондан кимёвий ўғитлар ва кичик қишлоқ хўжалиги техникаларини олиб киришга қизиқиш билдирди.

Томонлар, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Мавзуга оид