Олий Мажлис Сенатининг 57-ялпи мажлисида Олий суд раиси ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Президент тақдимномаси ва Сенатнинг тегишли қарорига асосан, Икром Муслимов 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Олимжон Исмоилов ҳам 5 йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.















