Бугун айримлар томонидан «Совет даврида ишлаб чиқарилган техникалар зўр, чидамли эди», деган гапни бот-бот эшитиб қоламиз. Тўғри, шундай бўлиши мумкин.

Бироқ Европа, Америка ёки Япониядаги компаниялардан фарқли равишда СССРда ҳеч нарса тежалмаган. Хомашёлар аёвсиз тарзда ишлатилган. Шу сабабли ҳам турли техникалар, айниқса, уларнинг кузов қисми узоқ йилларга бардош берган.

Аслида, эса СССРда ишлаб чиқарилган транспортлар, айниқса турли енгил ва юк автомобиллари совет конструкторларининг ўз лойиҳаси эмас. Уларнинг қарийб барчаси бошқалардан ўғирланиб, ўзлаштирилиб, ишлаб чиқарилган. Фақат айримлари учун расмий рухсат олинган.

Жумладан:

  • Иккинчи жаҳон уруши тугагач Opel компаниясига тегишли ускуналар Москвага кўчириб олиб келинган ва Opel Kadett K 38 автомобили «Москвич» номи билан;
  • Ford B автомобили М-1 (Сталиннинг сафдоши Молотов фамилиясининг бош ҳарфи қўйилган) деган номда;
  • Fiat компаниясининг бир нечта автомобил моделлари «Жигули» номи остида (ўзаро ҳамкорлик доирасида);
  • АҚШ Ленд лиз дастури бўйича СССРга ёрдам тариқасида жўнатган Studebaker US6 ҳамда «Виллис» автомобиллари кейинчалик ГАЗ ва УАЗ номлари билан;
  • Fiat-600 ва NSU Prinz IV автомобиллари «Запорожец» номи остида;
  • Ford Falcon автомобили «Волга» ГАЗ-24 номи билан ишлаб чиқарилади.
Америкаликларнинг Ford Falcon ва советларнинг Волга ГАЗ+24 автомобиллари