Касбий малака республика кенгашига бош вазир раислик қилади
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш кенгашига бош вазир раислик қилиши, унинг таркибида 24 та янги тармоқ кенгашларини тузиш режалаштирилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 24 сентябр куни касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда Миллий малака тизимини ислоҳ қилиш масалалари кўриб чиқилди. Сўнгги йилларда бу борада муайян ишлар қилинди, лекин вазифалар ундан-да кўп. Мингдан зиёд ишчи касбларнинг стандартлари ишлаб чиқилмаган. Айрим касблар бўйича квалификациялар халқаро талабларга мос келмайди.
Шу боис энди Касбий малака ва билимларни ривожлантириш республика кенгашига бош вазир раислик қилади. Унинг таркибида 24 та янги тармоқ кенгашлари тузилади.
Таълим соҳасидаги лойиҳалар офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти фаолияти йўлга қўйилади. Институт ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Миллий малака рамкасини янги таҳрирда қабул қилади. Лавозим ва касблар классификатори қайта кўриб чиқилади, 100 га яқин замонавий касблар киритилиб, ҳозир амалиётда бўлмаганлари чиқариб ташланади.
Давлат раҳбари техникумларни жиҳозлар ва иш қуроллари билан таъминлаш, замон талабларига мос ишчи-мутахассислар тайёрлаш, бунинг учун амалиётга кенг ўрин бериш юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди
Жаҳон | 09:05
-
2024 йилда ижобий ҳал қилинган суғурта ҳодисаларининг чорак қисми GROSS улушига тўғри келган
Ўзбекистон | 09:00
-
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди
Жаҳон | 08:57
-
Мураккаб вазиятда қолган меҳнат мигрантларига молиявий ёрдам миқдори оширилди
Ўзбекистон | 08:52
Мавзуга оид

14:29 / 17.03.2025
Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади

13:35 / 03.03.2025
Айрим педагогларга тўғридан тўғри малака тоифаси берилади

14:31 / 01.02.2025
Британия Ўзбекистон давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини ташкил этади

07:40 / 12.09.2024