Сенатдаги қўмита раиси бир вақтнинг ўзида бошқа жойда ҳам ишлашига изоҳ берилди
Сенатор Одилжон Иминов параллел равишда Ялтадаги “Ўзбекистон” санаторийси фаолиятини қўллаб-қувватлаш фондига раҳбарлик қилмоқда. Қонунга кўра, доимий асосда ишловчи сенатор ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланса, ваколати тугатилиши керак. Расмий изоҳга кўра, Иминов сенатор бўлгач, жамоат фондидаги лавозимини сақлаб қолиб, иш ҳақидан воз кечган.

Фото: Kun.uz
2020 йилнинг август ойидан бери Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимида Иминов Одилжон Каримович ишлаб келяпти. Сенатор бунгача Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.
2024 йилнинг 25 сентябр ҳолатига кўра, Украинанинг Ялта шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон” санаторияси фаолиятини қайта тиклаш ва моддий қўллаб-қувватлаш жамоат фондига ҳам Иминов Одилжон Каримович раҳбар ҳисобланади.
Тегишли қонунга кўра, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор ҳақ тўланадиган тегишли турдаги фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш олганидан кейин ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда унинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиши керак.
Сенат матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, “Ўзбекистон” Республика санаторийлари (Украина, Ялта шаҳри – Россия, Кисловодск шаҳри) фаолиятини қайта тиклаш ва модернизациялаш жамоат фонди 2008 йилда ташкил этилган (2010 йилда қайта ташкил этилган) ҳамда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. 2008–2018 йиллар давомида Иминов Одилжон Каримович ушбу Жамоат фондига раҳбарлик қилган.
“Марказий сайлов комиссиясининг 2018 йил 27 мартдаги 868-сонли қарори билан О.Иминов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 28 мартдаги КҚ-318–III-сонли қарорига асосан О.Иминов Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланган.
Шунга асосан Жамоат фонди раҳбарининг 2018 йил 30 мартдаги 5-сонли буйруғига асосан О.Иминов 2018 йил 2 апрелдан бошлаб Сенат аъзолиги даврида жамоатчилик асосида (маошсиз) ишлашга ўтказилган. Унинг вазифалари эса директор ўринбосари зиммасига юклатилган.
Ушбу буйруққа асосан О.Иминов бугунги кунга қадар жамоат фондида жамоатчилик асосида фаолият юритиб келмоқда”, дейилади расмий изоҳда.
Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 6 та вазирликнинг жами 514 нафар бошқарув ходими 556 та компанияда таъсисчи экани аниқлаб, қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилганини маълум қилганди. Шунингдек, агентлик давлатга қарашли учта банкдаги 148 нафар ходим 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик қилаётганини аниқлаган.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Украинанинг янги ҳудудларига ҳужум бошлаган
Жаҳон | 07:42
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеясида 130 давлатдан 1400 га яқин делегат қатнашди
Ўзбекистон | 07:37
-
ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Дортмунд"га жавобсиз тўртта гол урди, "ПСЖ" "Астон Вилла" устидан ишончли ғалабага эришди
Спорт | 02:04
-
Зеленский Россия хитойликларни урушга TikTok орқали ёллаётганини маълум қилди
Жаҳон | 00:52
Мавзуга оид

19:50 / 28.03.2025
Тўрткўл тумани «коррупциядан холи ҳудуд»га айлантирилади

16:42 / 17.03.2025
Шахснинг ўз айбини тан олгани ягона далил бўлса, у жазога тортилмайди

13:14 / 17.03.2025
Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори – Сенат

11:11 / 15.03.2025