Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландиялик бола бир дақиқада 28 та фокус кўрсатиб Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Илгари болага аутизм ташхиси қўйилган эди. Севимли машғулоти ортидан у ўзига бўлган ишончини ошириб, жамиятга қўшилмоқда.
Ирландиялик 15 ёшли Киллиан О’Коннор бир дақиқада кўрсатган фокуслари сони бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бола 16 ёшгача бўлган тоифадаги рекордчига айланди. Бу ҳақда Гиннес рекордлар китоби расмий веб-сайтида хабар берилди. Сайтда Киллианни “ҳақиқий Гарри Поттер” деб таърифлашган.
Киллиан етти ёшида амакиси унга трюклардан бирини кўрсатганидан кейин фокусларга қизиқа бошлаган. Аммо бола 2017 йилда “Британия истеъдодларни қидирмоқда” кўрсатувида YouTube юлдузи Исси Симпсонни кўрганида бу санъатга бўлган муҳаббати каррасига ошган. Ўшанда иштирокчи иккинчи ўринни эгаллаганди.
“Ўша пайтда Исси бор-йўғи саккиз ёшда эди, худди мен каби”, — деб эслайди Киллиан.
2023 йилда унинг ўзи ҳам истеъдодлар шоусида иштирок этиб, финалда учинчи ўринни эгаллади.
Аввалроқ болага аутизм ташхиси қўйилганди. Киллиан фокусларга қизиқиши ва севимли машғулотидаги муваффақияти туфайли ўзига ишончини оширди ва жамиятга қўшилиш кўникмасини ривожлантирди.
“Фокус менга одамлар билан кўпроқ мулоқот қилиш имкониятини берди. Бундан ташқари, қизиқишларимиз ўхшаш бўлган дўстлар орттириб, ғаройиб жойларга саёҳат қилдим”, — дейди рекордчи.
Мавзуга оид
16:27 / 15.07.2021
Британиялик 18 ёшли йигит Ер шарини самолётда бир ўзи айланиб чиқиб рекорд ўрнатди
16:45 / 11.06.2021
Хитойлик аёл киприк ўстириш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
23:33 / 31.08.2019
Берлинлик ўсмир 57-ўлчамдаги пойабзали билан рекордлар китобига кирди
21:32 / 06.10.2016