Қарши шаҳридаги тиббиёт муассасасида тўғридан тўғри тармоққа уланиб электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. 

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, Қарши шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги маркази Қашқадарё вилояти филиалида 4 дона чиллер совитиш тизими (қуввати 612.6 кВт) электр тармоқларига тўғридан тўғри уланган.

Қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонаси манфаатига 2 млрд 182 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.