Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:22 / 13.10.2024
7981
1 дақиқада ўқилади
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлди
У тўсатдан йўлнинг қатнов қисмига чиққанда Дамас уриб юборган.
Фото: Видеодан кадр / MY5
Фарғона вилояти Қува туманида Дамас машинаси скутерда кетаётган одамни уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
“Бу кун” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, скутер бошқариб кетаётган 59 ёшли фуқаро Қува тумани Тошкент маҳалласида тўсатдан йўлнинг белгиланмаган қисмидан қатнов қисмига чиққан.
Шунда уни Дамас машинаси уриб кетган. Оқибатда скутер ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олган ва шифокорларнинг муолажасига қарамасдан шифохонада вафот этган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш