Илк антибиотикни 1928 йил Александр Флем кашф қилган ва уни қўллаш ўтган асрнинг 30-йилларидан бошланган. Шундан бери қарийб 1 аср ўтди ва олдин кашф қилинган антибиотикларнинг таъсири бўлмай қолди. Энди инсоният янги дориларни ишлаб чиқиш муаммоси қаршисида турибди. Бактерияларнинг антибиотикка чидамлилиги (БАЧ) – antimicrobial resistance (ARM) глобал соғлиқ, озиқ-овқат хавфсизлиги ва ривожланишга энг катта таҳдидлардан бири сифатида кўриляпти.

Антибиотикка чидамлилик нима дегани?

Антибиотикка чидамлилик – бактерия, замбуруғ, паразит кабиларга антибиотик дориларининг таъсир қилмай қўйиши. Натижада инфекциялар тез тарқалади ва уларни даволаш анча қийинлашиб қолади.

2019 йилда касалликлар кўп тарқаладиган мамлакатларда ўлим кўрсаткичлари антибиотикка қарши чидамлилик билан боғлиқ бўлган. БАЧ ҳамма мамлакатлардаги соғлиқни сақлаш соҳасига таъсир қилади. Фақат унинг таъсир даражаси қаердадир кўп бўлса, бошқа бир ерда камроқ. Энг оғир вазият Африкада кузатилади. Айниқса “superbag” деб аталадиган бактериянинг баъзи турлари ривожланиб, даволанишнинг бир нечта босқичига ҳам чидамли бўлиб қолган.

БАЧ бўйича юқори даражадаги аниқ маълумотлар йўқ. Лекин шунга қарамай, тадқиқотчилар инфекцияли касалликлар паст даромадли давлатларда кўп учрашини айтади.

БАЧ қандай муаммога сабаб бўлади?

БАЧ 2019 йилда дунё бўйлаб тўғридан тўғри 1,27 миллион одамнинг ўлимига сабабчи бўлган ва яна 4,95 миллион ўлимга турли даражада боғлиқ экани аниқланган. Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, БАЧ 2050 йилга бориб соғлиқни сақлаш соҳасини 1 триллион доллар қўшимча харажатларга олиб бориши мумкин. 2030 йилга бориб йилига 1-3,4 триллион долларгача ялпи ички маҳсулотда йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, қўшимча 24 миллион одамни оғир қашшоқликка етаклаши мумкин. Прогнозларга кўра, БАЧнинг ОИВ ва ОИТС ёки малариадан кўра кўпроқ ўлимга сабаб бўлиши ва бу 2050 йилгача ҳар йили 10 миллион одамни ҳаётдан олиб кетиши