Словениянинг Италия чегараси яқинида жойлашган Нова Горица шаҳридаги қурилиш майдончасида Иккинчи жаҳон урушидан қолган, оғирлиги 104 килограмм бўлган портламай қолган бомба топилди ва зарарсизлантирилди.

Фуқаролик мудофааси бошқармаси вакили Сречко Сестаннинг сўзларига кўра, бу қурилиш майдонида биринчи марта ўқ-дорилар топилаётгани йўқ. Илгари бу ерда урушдан қолган яна еттита бомба топилган эди. У ушбу жойдаги хавфли топилмалар билан боғлиқ ҳодисалар шу воқеа билан якунланишига умид билдирди.

Катта ўқ-дорининг йўқ қилиш муносабати билан хавфсизлик нуқтайи назаридан Словения ва Италия томонидан яқин атрофдаги ҳудудлардан 5 мингга яқин одам эвакуация қилинди.

Тарихчиларнинг фикрига кўра, Иккинчи жаҳон уруши пайтида Словения ҳудудига 60 мингга яқин бомба ташланган, улардан 6 мингтаси ҳали топилмаган ва зарарсизлантирилмаган.