Бойсуннинг Ширинобод маҳалласида яшовчилар кондан чиқаётган газнинг миқдори бир неча баробар ошганини, жойларда заҳарланишлар юзага келганини айтмоқда. Олдинда қиш, маҳаллий аҳоли бу йил мавсумни қандай ўтказиб олишдан хавотирда. “Энди бу қачон ёпилиши номаълум, ҳамма нарсани тўғри тушуниб турибмиз, ҳеч бўлмаса, чироғимизни бериб турсин”,– дейди Kun.uz билан суҳбатда бўлган бойсунлик.
Бойсуннинг “М25” газ конидаги 2-авария содир бўлганига 40 кундан ошди. У ерда ҳануз заҳарли газ чиқиши давом этяпти. Таркибида водород сульфиди юқори бўлган бу модда нафақат бутун Бойсун, балки бошқа ёндош туманларгача ҳам тарқаб улгурган.
Маҳаллий аҳоли масъуллардан ҳамон ёрдам, аниқ маълумот кутяпти. Kun.uz'га мурожаат қилган Ширинобод маҳалласи фуқаролари жойдаги вазият ҳақида гапириб берди.
“Газ ҳиди келса, ташқарига чиқа олмайман, диққатимни жамлай олмай қолдим охирги вақтда”
Ширинобод Бойсун туманининг кичик маҳаллаларидан бири ҳисобланади. Шу маҳаллада туғилиб, катта бўлган Каромтуллоҳ Эшонқулов кондаги вазият сабаб уйига боролмаётганини билдирди.
“Газ ҳиди келса, ташқарига чиқа олмайман, диққатимни жамлай олмай қолдим охирги вақтда [ҳатто]. Мен-ку қутулиб, Тошкентга ўқишга келиб олдим, нечадир кундан кейин яна боришим керак. Ҳар якшанба, бозор кунлари бораман, лекин бу шанба куни газ ҳидидан кўнглим хижил бўлиб, бормадим. Худди бир қайнатилган тухумнинг, баъзида балчиқнинг ҳидидек келади. Одамнинг томоғидан уёғига ўтмайди, шундай ҳид келади, қусгингиз келади, лекин қусолмайсиз-да, энг қизиғи.
Ўзим кўрган ҳолат: қўшнимнинг қизи бронхиал астма, шу газ ҳидидан мазаси қочиб, тез ёрдам билан [шифохонага] кетди, кейин Тошкентга олиб келишди. Шундай ҳолатларни кўряпмиз, мактабларда болаларнинг мазаси бўлмай, ҳушдан кетиш ҳолатлари бўляпти, [уларнинг] касалхонага олиб борилган жараёнлари бор. У ерда газ ҳиди келса, одам ўзини йўқотиб қўяди, қанча мурожаат қилсак ҳам бефойда.
Санитария-эпидемиологиянинг “ҳаво талабларига мос, ҳаммаси яхши” деган хулосасини ёзиб беради, лекин мен шулардан шубҳам бор. Улар холислик билан ўрганмаяпти. Нафақат Бойсунга, бошқа туманларга ҳам ҳиди етиб боряпти. Улар ҳам мурожаат қилиб чиқяпти, олдин мурожаат йўқ эди, қўрқишаётганди. Ҳозир одамларда қўрқув йўқ, чунки жонидан ўтиб боряпти”, – дейди у.
“
















