«Олтин тўп» топшириш маросимидан кейин ижтимоий тармоқлар «қайнади». Йилнинг бош мукофоти учун рақобатни Родрига бой берган Винисиуснинг фанатлари бошқа футболчиларнинг аккаунтларига ҳужум қилишмоқда. Улар испаниялик футболчи ижтимоий тармоқларда йўқлигини билмасдан, исми уникига ўхшаш бўлган барча футболчиларга ёза бошлаган.
Винисиуснинг мухлисларидан биринчи бўлиб «Атлетико» футболчиси Родриго де Паул жабр кўрди – аргентиналик яримҳимоячи инстаграмда rodridepaul ники билан рўйхатдан ўтган. Никдаги Родри ёзуви ҳужум нишони бўлиш учун етарли эди. Унинг охирги пости остида шундай изоҳлар қолдирилган: «Сен «Олтин тўп»га муносиб эмассан», «Сен «Олтин тўп»ни Винисиусдан ўғирладинг», «Куппа-кундузи ўғирлик, бу мукофотни Винисиусга бер, сен унга муносиб эмассан».

Айни вақтгача фойдаланувчилар 15 мингдан ортиқ изоҳ қолдиришган. Таққослаш учун: Паулнинг олдинги постига бундан саккиз баробар камроқ изоҳ ёзилган.
Родриго Рикелме учун ҳам Де Паул билан муҳокама қилишга мавзу топилди. У ҳам Винисиуснинг талончиси клейми билан уйқудан уйғонган.

Яна бир «жабрланувчи» — «Тоттенҳэм»нинг уругвайлик яримҳимоячиси Родриго Бентанкур. Унинг ҳам охирги постида худди шу каби ҳолатни кузатиш мумкин.

«Порту»даги 17 ёшли Родриго Мора де Карвалю ҳам Винининг фанатлари нафратидан бебаҳра қолмаган.

Хамес Родригеснинг эса бироз омади келган: уни нафақат ўғриликда айблашган, айримлар колумбиялик футболчини «Олтин тўп» қўлга киритгани билан табриклашган.

Бу вазиятдаги энг абсурд ҳолат эса Винисиуснинг «Реал»даги жамоадоши ва Бразилия миллий жамоаси бўйича шериги — Родриго Гоэсга ҳам адашининг ўрнига нафратомуз изоҳлар оқимини қабул қилиб олди. Ғазабланган мухлислар ҳеч нарсадан тап тортишмади. Ҳолбуки у Вини «Олтин тўп» олиши учун энг кўп қайғурган футболчилардан бири бўлгани тайин.



















