Одатдаги кунларда ҳам ўз миллий байроғини қаттиқ ҳурмат қилувчи ва жуда кўп жойларда илиб қўядиган истанбулликлар байрам муносабати билан янада жонланган.

Байроқлар билан бирга 1923 йил 29 октябрдаги замонавий Туркия давлатчилигининг асосчиси ҳисобланувчи Мустафо Камол Отатурк расмлари ҳам кўп жойларда илинганини кўриш мумкин.

Бу кун – Туркияда дам олиш куни деб эълон қилинган, мамлакат бўйлаб ҳарбий парадлар, турли маданий ва кўнгилочар дастурлар ўтказилади. Йирик шаҳарларда жамоат транспорти бепул бўлади.