Тошкент, Ўзбекистон — 16 ноябрь — авваллари “Uzbekneftegaz” бренди остида ишлаган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи CARVON деб қайта номланади. Ребрендинг тармоққа янада таниқлироқ, замонавийроқ ва ёрқинроқ бўлиш имконини беради ва янги харидорларни жалб қилишда ёрдам беради.

2024 йил март ойида “Petroleum Technology Group” компанияси UNG автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг соҳиби бўлгани маълум бўлганди.

Ренейминг ва ребрендинг жараёни босқичма-босқич ўтказилади. Келгусида мавжуд АЁҚШларни реконструкция қилиб, янгиларини қуриш режалаштирилган. CARVON тармоғи дизел ёнилғиси ҳамда Аи-80, Аи-92, Аи-95 ва Аи-98/100 маркали бензин сотиб, бозорнинг барча сегментини қамраб олиш анъанасини давом эттиради.

Янгиланиш йўлида

Ном ўзгарилиши билан бирга компанияни Ўзбекистон ёнилғи бозорининг етказиб берувчилари ичида етакчига айланишига ва яна кўплаб ўзгаришлар кутмоқда. Компания сотиб олингандан буён, унда халқаро бошқарув стандартлари босқичма-босқич жорий этилмоқда:

● сотилаётган маҳсулот ва хизмат сифатининг ташқи ва ички мониторингини амалга оширувчи бўлинма қайта ташкил этилди;

● тўлиқ циклли автоматлашув дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди;

● ягона дастурий мажмуани амалга ошириш доирасида ўлчов ва метрологик қурилмалар билан тўлиқ таъминлаш йўли орқали резервуар паркининг моддий-техник ҳолати оптималлаштирилмоқда;

● якуний истеъмолчига сотилаётган ёнилғи сифати ва миқдори устидан назорат кучайтирилди;

● ходимларни қайта аттестациялаш, ўқитиш ва малакасини ошириш ўтказилмоқда.

Шунингдек, компания техник аудит таомилини жорий этди, унинг якунлари бўйича тармоқни техник қайта жиҳозлаш режа-графиги тузилади ва тегишли жараён жорий этилади.

Келажакка режалар

Бугунги кунда компания мотор ёнилғисининг ишлаб чиқаришдан то сақлаш ва якуний истеъмолчига сотишгача бўлган бутун ҳаракатланиш босқичларини назорат қилади. Бизнес-жараёнларни, жумладан АЁҚШ мониторинги ва назорати автоматлашган тизимлари туфайли, автоматлаштириш устида иш олиб борилмоқда.

CARVON АЁҚШ тармоғи миллий операторини ривожлантиришдаги устувор мақсадлар – замонавий экологик технлогияларни жорий этиш орқали сифат ва энергия самарадорлигининг юқори стандартларини жорий этишдир. Бу йўналишлар компаниянинг атроф-муҳит ҳақида қайғуриш глобал тенденциясига урғу берган ҳолда давр талабига мувофиқ келишга интилишларини ўзида акс эттиради. Маҳсулот ҳаракатланишининг ҳар бир лаҳзасида – нефт базасига келиб тушгандан то АЁҚШдаги ёнилғи резервуарига қуйилгунига қадар, компания ҳам жалб қилинган эксперт компаниялари (SGS) ёрдамида, ҳам маҳаллий лабораториялар ёрдамида етказиб берилаётган ёнилғи сифатини мунтазам назорат қилади. CARVON тармоғида сотилаётган Аи-92, Аи-95 ва Аи-100 маркасидаги бензин К4/К5 экологик стандартларга мувофиқ келади.